Пол Скоулз: “МЮ катта ўйинларда ғалабага эришолмаяпти...”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз АПЛ 21-тури доирасида “Арсенал”га қарши (0:0) беллашувдан кейин “қизил иблислар” ҳақида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Афтидан бу жамоа менга турнир жадвалининг юқорисида бораётган клубларни мағлуб эта олмайдигандек туюлмоқда. Улар “Шеффилд” билан ўйинда қийналишди ва мағлуб бўлишди, сўнгра катта матчда майдонга тушишди ва яна ғолиб бўла олишмади. Улар бунга қандай эришиш кераклигини тушунишмаяпти.

Бруну Фернандек шу каби матчларда “йўқолиб” қолмоқда. Унинг ажойиб статистикаси, ажойиб тўп узатишлари ва голлари бор. Аммо катта жамоаларга қарши сўнгги бешта ўйинда у бирор марта гол ҳам урмади, асссистентлик ҳам қилолмади.

Бу ҳолат мени безовта қилмоқда. Шу сабаб ҳам МЮ айнан шундай позицияда. Жамоа АПЛда ғолиб чиқади, деб ишонч билан айтиб бўлмайди.

Жамоа “Арсенал” меҳмони бўлди. Рақиб ҳозир энг яхши ҳолатда эмас, аммо катта клуб. Камида лондонликлар сафида Сака ва Обамеянг йўқ эди. Аммо ўйиндан кўриниб турдики, жамоада олдинга ўтишга, ғалабага бўлган иштиёқ камлиги сезилиб турди”, деди Скоулз.


Манба: Manchester Evening News