

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Пол Скоулз клубнинг ЕЧЛ доирасида "Копенгаген"га қарши ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Скоулз Магуайрнинг ҳаракатларини алоҳида мақтади.
"Харри Магуайрга ўзи муносиб бўлган нарсани бериш керак – у йил давомида мазахдан бошқа ҳеч нарса олгани йўқ.
У "Манчестер Юнайтед"га ғалаба тақдим қилди. Харри ва Онана учун ажойиб ўйин бўлди", -дейди Пол Скоулз.



