UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  2 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  6 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  18 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5

Погбанинг агенти "Ювентус" ярим ҳимоячиси жароҳатдан тузалгани ҳақида гапирди Янгиликлар

Погбанинг агенти "Ювентус" ярим ҳимоячиси жароҳатдан тузалгани ҳақида гапирди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Рафаэла Пимента хавбек тиззасидан олган жароҳатидан кейин тикланиб бўлганини айтди.

“Нега у [тиззасини] операция қилишдан бош тортди? Чунки Поль консерватив терапия билан тезроқ қайтишига амин эди. Ва у жамоага ёрдам бериш учун имкон қадар тезроқ қайтишни мақсад қилганди. Яхшиямки, энди барча [қийинчиликлар] ортда қолди. Тез орада у майдонга қайтади ва "Ювентус" учун ўйнайди", – деди Пимента.

Аввалроқ 29 ёшли футболчи ноябрь ойи бошида ёки октябрь ойи охирида майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шу муносабат билан у Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун Франция терма жамоасининг қайдномасига кириш имкониятини сақлаб қолди.

Погба шу ёзда эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтди ва клуб билан 4 йиллик шартнома имзолади. У ҳали жамоа таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Погба ЖЧ-2022 учун терма жамоага қўшилиш учун ўз формасини тиклаши кераклигини таъкидлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика