Погба: "Манчестер Юнайтед" учун курашганман, курашяпман ва курашишда давом этаман. Бла-бла - ортиқча гаплар"

Mirjalol Normatov
13 дек 2020
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба АПЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

Олдинроқ футболчининг агенти Мино Райола мижозининг МЮдаги даври тугаётганини айтганди.

"Манчестер Юнайтед" учун, мухлисларим, жамоадошларим учун курашганман, курашяпман ва курашишда давом этаман. Бла-бла, ортиқча гаплар - муҳим эмас. Бунга ҳали узоқ вақт бор. Ўз ишимга 1000 фоиз эътибор қаратганман.

Биз доим биргаликда кучлимиз. Жамоадошларим ва менинг ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ ва бу ўзгармайди ҳам", - деди Погба.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal