

“Биз қандай хато қилганимизни биламиз, иккинчи ўйинда биз кучлироқ бўламиз ва ғалаба қозонамиз деб ўйлайман. Бу энг муҳими. Биз ўз уйимизда ўйнаяпмиз ва ғалаба қозонишни истаймиз”, - деди Погба.
Франциялик футболчи АПЛнинг сўнгги турида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда жамоадоши Криштиану Роналдунинг хет-трики ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Роналду ҳар доимги ишини қилди – гол урди. Биз унинг қайтишидан ҳамда голларидан хурсандмиз”, - деди Погба.
"Атлетико Мадрид"га қарши жавоб ўйини 15 март, сешанба куни бўлиб ўтади. Биринчи ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди.



