

"Алексис - жуда ҳам меҳнаткаш. У машғулотларда ўзини кўрсатмоқда ва жамоага қўлдан келганча ёрдам беришни истайди. Алексис ҳали ҳам жамоага мослашмоқда. Сен бир жамоада узоқ муддат ўйнасангу, кейинчалик умуман бошқача ўйин кўрсатадиган жамоага ўтсанг, мослашиш даври кутилганидан кўпроқ бўлади. Санчес ёмон ўйин кўрсатмаяпти. У "Манчестер Юнайтед"га катта фойда келтира олишини барчамиз биламиз, бунга ишонаман. Нима бўлганда ҳам у оптимизмни сақлаб қолмоқда, таслим бўлмаяпти. Бу эса яхши ҳолат", - деди Погба.
29 ёшли Санчес бу мавсумда МЮ таркибида 5 ўйинда қатнашди ва 1 голга ассистентлик қилди.



