Почеттино: "Чемпионлар лигаси 1/8 финалида топ-клуб билан тўқнаш келмоқчиман"

Aslanov Jasurbek
11 дек 2017, 12:57
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар лигаси 1/8 финалида топ-клуб билан тўқнаш келишни истамоқда.

Қуръа ташлаш маросими бугун бўлиб ўтади.

"Реал" ва бошқа топ-клубларга қарши ўйнашни яхши кўраман. Энг яхши клублар билан рақобатлашишини истайман. Бундай клубларга қарши ўйинлар биз учун катта имтиҳон.

Агар сен кучли жамоага қарши ўйнасанг, бу ҳар бир футболчини илҳмолантиради. Бундай бўлмаса, биз осон ютишимизни айтишади. Кучли жамоаларга қарши баҳсларда доимо бор кучимизни ишга солишга интиламиз" - дейди Почеттино.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph