

"Манчестер Юнайтед"ни тарк этишдан олдин Криштиану Роналду Морганга интервью бериб, унда клуб ва манкунианлар бош мураббийи Эрик тен Ҳагни танқид қилганди.
"Юнайтед" ўз уйида "Брайтон" томонидан таслим қилинди. Криштиану клубнинг ҳолати ва тен Ҳаг ҳақида юз фоиз ҳақ бўлганига бошқа ҳеч кимда шубҳа қолмадими? Роналдунинг кетиши билан вазият янада ёмонлашди", – деди Морган.
"Манчестер Юнайтед" 5 та ўйиндан сўнг 6 очко билан турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Бу жамоанинг 1989 йилдан бери АПЛдаги энг ёмон старти саналади.



