Пирс Морган МЮ ҳақида: "Ҳалиям Роналдунинг клуб ва тен Хаг ҳақидаги гапларига шубҳа қиляпсизми?"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2023
Машҳур журналист Пирс Морган мухлисларга Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг ҳақида айтган гапларини эслатди.

Манкунианлар АПЛнинг 5-турида "Брайтон"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Улар 5та баҳснинг 3тасида мағлуб бўлишди.

"Бечора "Юнайтед" ўз уйида "Брайтон" томонидан ер тишлатилди - ҳалиям Роналдунинг клуб ҳолати ва тен Хаг ҳақидаги сўзларига шубҳа қиляпсизми?

Роналду кетганидан сўнг жамоанинг ҳолати ёмонлашди" - деб ёзди журналист.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/piersmorgan