Пирло "Ювентус"га "Реал" ярим ҳимоячисини таклиф қилмоқчи
20 окт 2020 17:48
Янгиликлар
Пирло "Ювентус"га "Реал" ярим ҳимоячисини таклиф қилмоқчи
Мадриднинг "Реал" жамоаси хавбеки Иско Италия А Сериясига йўл олиши мумкин.
28 ёшли ярим ҳимоячига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Кекса синьора" устози Андреа Пирло испан футболчиси учун бош ташаббускоридир.
Италия чемпиони яқин қишки трансферлар ойнасида Иско билан шартнома имзолашга уриниб кўради. "Қироллик клуби" хавбекнинг сотувидан 40-50 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Футболчи ўтган мавсум Испания чемпионати доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар