Пирес "Арсенал"га "Боруссия" футболчиси билан шартнома имзолаши кераклигини тавсия қилди

Mirjalol Normatov
5 май 2018
"Арсенал" собиқ футболчиси Робер Пирес "канонирлар"га Дортмунднинг "Боруссия"си ҳимоячиси билан шартнома имзолашни тавсия қилди.

"Янги бош мураббийга жуда қийин бўлади. Унга тавсиям - Сократис Папастатопулос. У билан шартнома имзоланса ажойиб иш бўларди. У "Боруссия"да барқарор ўйин намойиш этмоқда. У орқали "Арсенал" ҳимояси анчагина кучайган бўларди", - деди Пирес.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild