UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13Olamsport: Емельяненконинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, Тайсон Фьюри кутилмаган чиқиш билан ҳаммани лол қолдирди  0 09:50“Барселона” вице-президенти “Ман Сити” вингери билан музокаралар бошланганини тасдиқлади  1 09:30Аллегри: “Ювентус” чемпионлик учун курашаётгани йўқ”  3 09:10"Кичкина камера". Олмалиқдаги "кумуш ўйин"нинг драматик якуни  4 09:00“Бавария” Бундеслигада навбатдаги рекордни ўрнатди  0 08:50Оуэн: “Учовлон ҳимояга қайтиш ҳақида умуман ўйламаяпти”  5 08:40Жеррард “Астон Вилла” тарихига кирди  2 08:20Испаниялик арбитр Пике билан боғлиқ вазият ҳақида: “Тоза пенальти”  15 08:05Португалия чемпионатида футболда кам учрайдиган ҳолат юз берди  9 07:50Либертадорес Кубогининг жорий йилги ғолиби экстра таймларда маълум бўлди  0 07:40ЛаЛига. "Вильярреал" - "Барселона" 1:3  0 07:35А Серия. "Венеция" - "Интер" 0:2  0 07:35Гвардиола: "Қайсидир терма жамоани мундиалга олиб чиқишни истайман"  7 07:30АПЛ. "Брайтон" - "Лидс" 0:0  0 07:25Бундеслига. "Бавария" - "Арминия" 1:0  0

Пиоли "Милан"нинг энг яхши мураббийи бўла олди-ми? Янгиликлар

Пиоли "Милан"нинг энг яхши мураббийи бўла олди-ми?

2019 йил 9 октябрь куни Стефано Пиоли икки йилга "Милан" мураббийи этиб тайинланганди.

Белгиланган вақт мобайнида "россонери" Пиоли қўл остида 97 ўйин ўтказди ва ҳар учрашувда ўртача 1.97 очко тўплади. Бу 1994 йилдан буён 50дан ортиқ ўйин ўтказган мураббийлар орасида иккинчи энг яхши кўрсаткич эди (биринчиси — Фабио Капелло ва ҳар ўйин учун 2,02 очко).



Қуйидаги жадвал орқали Стефано Пиоли "Милан"да ўтган 2 йил мобайнида қанчалик ажойиб ишлаганини кўришингиз мумкин:


1. Италия чемпионатида икки йил ичида 155 очко тўплади — "Интер"дан кейин иккинчи энг яхши натижа. У "Ювентус"дан ҳам олдинда!

2. "Милан" икки йил мобайнида А Серия 76 учрашувидан нақд 46тасида (!) ғалаба қозонди — фақат "Интер"да кўпроқ. "Юве" билан эса тенг.

3. Чемпионатдаги мағлубиятлари (13) сони бўйича фақат "Интер"да яхшироқ натижа, "Аталанта" билан баробар.

4. Ўтган икки йил ичида урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ бироз камтарроқ (+63) — А Серияда бешинчи ўрин. Лекин пенальтини ҳисобга олмаганда, яратилган вазиятлар фарқи (+41.66 NPxGD) топ-клублар орасида фақат "Лацио"дан кейин.

5. Берилган зарбалар ва ўз дарвозасига зарба беришга қолдирилган имкониятлар нисбати ҳам унчалик яхши эмас (жами +282).

6. "Қуруқ ўйинлар" сони бўйича (27та қуруқ ўйин) Италияда энг яхшиси!

7. Топ-рақибларига қарши баҳсларда очколар бўйича А Сериянинг тўртинчи ўринида — ҳар ўйинда ўртача 1.46. Стефанонинг "Милан"даги дастлабки икки ойи бунга катта таъсир кўрсатди, улар еврокубоклар зонасидаги жамоаларга қарши 5 ўйинда атиги 1 очко тўплашганди.  

8. Шу билан бирга, сўнгги икки йил ичида таркиб учун пул сарфлаш бўйича "Милан" 4-5 ўринни банд этиб турибди. Бу клуб нисбатан камроқ харажат билан ҳам ижобий натижага эриша олаётганини кўрсатади.



Стефано Пиолининг "Милан"даги биринчи йилида жамоа 6-ўринни эгаллади, ўтган мавсум эса кумуш медалга эга чиқди. Бу йил эса 7 турдан кейин 2-поғонани банд этиб турибди.

Агар фақат икки йиллик натижаларга эътибор қаратсак, ҳаммаси шунчаки зўр! Лекин энг асосийси, "Милан" Стефано қўл остида ёрқин ўйинлар намойиш этмоқда. Яна бир муҳим жиҳати, ёш футболчилар "сифатли футбол"да янада ўсмоқда ҳамда жамоа белгиланган натижаларга эришмоқда. Қолаверса, кийиниш хонасида аввалги йилларда етишмаган тинч муҳити ҳукм сурмоқда.



"Пиоли билан муносабатимиз яхши. Аввалига ўртамизда бироз тушунмовчилик бўлганди, аммо вакт ўтган сари бир-биримизни тушуниб олдик. Ҳозир эса нима демоқчилигимизни сўзсиз ҳам биламиз", — дейди вице-сардор Давиде Калабрия. "Пиоли биз билан эканидан хурсандмиз. У бизни яхши тушунади. Уни яхши кўрамиз, у бизнинг етакчимиз", — дейди Сандро Тонали.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 23:45да "Милан" - "Верона" баҳси старт олади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

   
16 окт 19:55:04
A.Qosimov ACM
Ha Kapello eng zo'ri klubda ishlash bo'yicha qayga bormasin chempion qilgan Romani ham Realni ham Ronaldinyo gullagan payti Barselonani ortda qoldirgan.Termada o'xshamadida.Pioliga Sakkini yo'lidan bersin bitta hotamtoy funksioner kerak baribir.
   
16 окт 13:08:10
Фк Тулуза
Барибир Фабио Капелло энг зўри
   
16 окт 12:16:39
Diyorbek Mirzo
Piolini bilmadumi andrey miklaev vapshi zo'r buladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика