UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  2 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  18 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

ПФЛга таклифим бор Янгиликлар

ПФЛга таклифим бор

Шундай қилиб Суперлига биринчи даврасининг қолган 4 тури учун стадионлар ва ўйинлар бошланиш вақти белгилаб олинди.

Кутилганидек, навбатдаги тўртта тур марказлашган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти стадионларида ўтказилади ҳамда ҳеч бир жамоа ўз майдонида ўйнамайди. ПФЛ навбатдаги турлар учун 7та стадионни аниқлаб олди. Булар - "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", ТТЙМИ, "Жар", ОКМК ва "Металлург" стадионлари. Ўйинлар санаси билан бошланиш вақти ҳам маълум. Лекин шу ўринда бир масала борки, шу ҳақда тўхталиб ўтмасак бўлмайди. 

Кеча тунда Европа чемпионлар лигасини кўраётиб бир жиҳат эътиборимни тортди. Яъни жамоалар ҳеч қандай болалар ёки байроқсиз шундай майдонга чиқиб келишди. ЕЧЛ бутун дунёни кузатадиган мусобақа эмасми, УЕФА байроғи ҳам олиб чиқилмади, жамоалар 11талик суратга тушаётганда ҳеч бир реклама тўсиғи қўйилмади ҳам. Шунчаки жамоавий суратга тушишди ва шу билан ўйин бошланди. 

Ҳар бир ўйинни юқори савияда ўтказиш бир нечта ташкилий ишларни ўз ичига олади. Жамоаларни кутиб олиш, кийим алмаштириш хоналарини тайёрлаш, майдонни ўйиндан олдин суғориш, тез ёрдам ва милиция хизматини йўлга қўйиш - бу кабилар ўз йўлига ва буларни ҳал қилса бўлади. Аммо ҳозирги вазиятда тўп узатиб берувчи болакайлар ("болбойлар")ни ўйинга чақириш анча қийин иш бўлиб қолди.

 

Пандемия шароитида бировни мажбуран уйдан чиқариш осон эмас. Айниқса ёш болаларни. Касаллик авж олаётган бир пайтда мажбурлаб ҳам бўлмайди. Маълумки, Суперлига ўйинларида "болбойлар" фақат тўп узатиб туришдан ташқари ўйингача бошқа бир нечта ишларни ҳам бажаришади. Масалан, биргина ПФЛ байроғини олиб чиқиш учун 6 нафар бола керак бўлади. 

Бундан ташқари жамоалар ўйиндан олдин суратга тушганда қўйиладиган Coca Cola реклама тўсиғиям бор. Бунга иккитадан тўртта бола керак. Яна арка дегани пайдо бўлди. Унинг фонида ҳакамлар ва жамоа сардорлари суратга тушади. Бунгаям камида иккита бола лозим. Энг қийини эса майдон марказига доира бўйлаб ёзиладиган Coca Cola байроғи. Бу байроқни ёйиб ва кейинчалик йиғиб олиш учун камида 15-16 нафар бола керак бўлади. 

Натижада ҳар бир ўйинга ўртача 25 нафар болани чақиришга тўғри келяпти. (Фақат тўп олиб бериб туришга 10 нафар бола етади). Энди фараз қилинг, битта турда 7та ўйин бўлса, нечта бола керак бўлади? Ва энг муҳим савол: ота-оналар ўз боласини берадими? Бола кўчага чиқиб ўйнайман деганда зўрға рухсат бераётган ота ўғли стадионга бориб тўп узатиб тураман деса янаям иккиланиб қолади.

Бунинг устига транспорт муаммоси юзага келган. Ўйиндан бир соат олдин стадионда бўл, икки соатлик ўйинни ўтказ ва кейин уйга қайт. Бола уйига қандай кетади? Жамоат транспорти юрмаса, такси-ку жуда қимматлашиб кетган. Гап таксида ҳам эмасдир, ўйин тугаса кун кеч бўлиб қоляпти.

Шуларни инобатга олиб ПФЛга баъзи таклифларни илгари сурмоқчиман. 1. Биринчи давра охиригача ПФЛ байроғисиз футболчиларнинг майдонга чиқиб келишини таъминлаш. 2. Coca Cola ёзуви туширилган реклама тўсиғи, аркаси ва катта байроқдан вақтинча фойдаланмаслик (Майдон бўйлаб териб чиқиладиган реклама тўсиқлари бундан мустасно). 3. "Болбойлар" стадионга келганда уларни бир жойга йиғмасдан ҳаммани майдон атрофи бўйлаб фақат тўп узатиб бериши учун хизматидан фойдаланиш.

Бу нима беради? Биринчидан, модомики ўйинлар марказлашган тартибда ўтиб, ҳеч қайси жамоа ўз уйида ўйнамас экан, байроқ ва ҳоказоларни олиб чиқиш, кўтариш учун болалар етарлими деган саволдан ҳоли бўламиз. Нечта бола келсаям улардан фақат тўп олиб беришда фойдаланилади. Ва худди ЕЧЛдаги каби жамоалар шундоқ майдонга чиқиб ўйинни бошлайдилар. Менимча, бу ҳам карантин қоидаларига мос келса керак. Албатта, бу ҳол вақтинча, айтайлик сентябрга қадар давом этади ва кейинги ойда вазият қандай бўлишига қараб иш утилади. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Суперлига марказлашган тартибда ҳам мухлисларсиз ўтказилади. Лекин "болбойлар" отаси ёки акаси билан  келганда катталарнинг стадионга киришига рухсат бериладими, буни ҳам кўриб чиққан маъқул. Чунки ҳозирги шароитда ҳеч ким фарзандини ёлғиз қўйиб юбормайди. Имкон қадар ота ўғли билан бирга бориб бирга қайтади. Лекин стадионга ота киритилмаса, икки соат кўчада ўтиришнинг ўзи бўладими? Шу боис ҳам кўпчилик оталар ўғлимни бермайман дейишяпти ва бунга уларнинг ҳаққи бор. Демак, бу ўринда ҳам олтин оралиқни топишга тўғри келади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика