UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   6 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

ПФЛ "Термиз воқеаси"га беэътибор бўлмаслиги лозим Янгиликлар

ПФЛ "Термиз воқеаси"га беэътибор бўлмаслиги лозим

Кеча Термиз шаҳрида бўлиб ўтган биринчи лиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" баҳсида жанжал содир бўлди.

Бунинг оқибатида ўйин охирида учрашув бош ҳаками Игорь Худайдатов нақд саккиз (!) футболчига бирданига қизил карточка кўрсатди. Буларнинг ҳаммаси 90+4-дақиқада юз берди.

Бош ҳакам ҳар иккала жамоанинг тўрт нафардан футболчисини четлатди. Бундан кўриниб турибдики, майдонда оммавий муштлашув содир бўлган. Майдондан четлатилган футболчилар: "Сурхон" таркибида - Тимур Мамадалиев, Нажмиддин Нормуродов, Санжар Шомуродов, Акмал Абдураҳмонов; "Андижон" таркибида - Иброҳим Отахонов, Акбар Хўжаев, Санжар Асқаралиев, Фарҳод Бекмуродов.

Ўйин 2:2 ҳисобида якун топган. Учрашувда дастлаб "Сурхон" футболчиси Санжар Шомуродов ҳисобни очган. Кейинчалик биринчи таймнинг ўзида "Андижон"да тўп тепаётган таниқли ҳужумчи Анвар Бердиев ҳисобни тенглаштирган.

75-дақиқада Низом Норов пенальтидан гол уриб яна "Сурхон"ни ҳисобда олдинга олиб чиқади. 90-дақиқада эса Алишер Абдувоҳидов тўп киритиб, ҳисобнинг 2:2 бўлишини таъминлайди.

Мана шундан сўнг нима бўлгани бизга тўлиқ маълум эмас. Лекин жанжал чиққани аниқ. Чунки бирданига бир дақиқа ичида 8 футболчига қизил карточка бериш учун албатта нимадир хунук воқеа юз берган бўлиши шарт.

Бирданига 8 нафар футболчига "қизил" бериш ҳолати (тағин бир дақиқа ичида) ҳали дунё футболида кузатилмаган бўлса керак. Хўш, ПФЛ қандай йўл тутади? Ўйин ва ўйин атрофида атрофлича текширув ўтказадими? "Термиз воқеаси" сабаблари чуқур ўрганиладими? Ҳар иккала клуб вакиллари ташкилотга чақирилиб воқеа юзасидан тушунтириш беришадими? Айбдорлар жазоланадими?

Бизнинг фикримизча, ПФЛ мана шундай паллада катта саҳнага чиқиши ҳамда "Термиз воқеаси" юзасидан расмий баёнот бериши лозим. Ва бу баёнот ОАВда ёритилиши шарт. Агар вазиятга панжа ортидан қараладиган бўлса, яра янада катталашиб кетаверади.

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика