Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Сурхон"ни мағлуб этди

Оқил Абдубарноев
12 апр 2026
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сурхон" учрашуви якунланди.

Суперлига. 7-тур

"Навбаҳор" – "Сурхон" 2:0

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ойбек Бобоев, Атҳам Суннатов

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Кристина Середа

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Маъмур Султонов

Голлар: 1:0 – 26, Алекс Фернандес (Саидазамат Мирсаидов), 2:0 – 78, Ваня Илич (Русланбек Жиянов)

🟦"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 34. Гиорги Жгереная, 22. Умар Адҳамзода, 4. Исломбек Маматказин, 7. Русланбек Жиянов, 20. Қувондиқ Рўзиев (13. Бенжамин Теиди, 57), 6. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов (8. Диёр Холматов, 57), 97. Алекс Фернандес (70. Аббос Ғуломов, 89), 23. Ваня Илич (10. Шоҳмалик Комилов, 83), 28. Катулонди Кати (77. Муҳаммадали Усмонов, 57)

Захира: 18. Исохон Мусохонов, 16. Шукрон Йўлдошев, 3. Зафарбек Раҳимжонов, 5. Дилшоджон Комилов.

🟨"Сурхон": 86. Даврон Мерганов (1. Артём Потапов, 45+3), 4. Нодирхон Неъматхонов, 6. Беҳзод Шамсиев, 22. Жавоҳир Жўраев (2. Беҳрузжон Каримов, 46 (66. Беҳруз Шайдулов, 66)), 5. Жамалидин Ходжаниязов, 7. Достон Турсунов, 26. Беҳруз Шукуруллаев, 17. Сарвар Абдуҳамидов, 21. Торнике Дзебниаури (8. Ҳумоюн Шербўтаев, 46), 19. Фарруҳжон Қодиров (9. Стефан Чинеду, 46), 11. Ричард Фрайдей.

Захира: 77. Асадбек Каримов, 18. Беҳруз Ўктамов, 14. Тоҳиржон Ашубоев, 10. Суннатулла Абдуллажонов.

Огоҳлантиришлар: Катулонди Кати (45), Жамалидин Ходжаниязов (86)

Ўйин якунланди.

90+4. “Сурхон”да яна бир қулай имконият юзага келди, охирги узатмага Чинеду ета олмади.

90+2. Турсуновнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

89. “Навбаҳор”да ўзгариш.

88. Ҳакам вазиятни ВАР орқали кўриб чиқди ва қарорини ўзгартирмади. У сўнгги умид фолини кўриб чиққанди.

86. Жияновни рақиб жарима майдони қўполлик билан тўхтатган Ходжаниязов огоҳлантирилди.

83. “Навбаҳор”да ўзгариш.

Гол ВАР орқали текширилди ва инобатга олинди.

78. ГОЛ! "Навбаҳор" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! 2:0! Жияновнинг пасидан сўнг Ваня Илич ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди!

IMG_20260412_175249.jpg

75. Зарба! Усмоновнинг айланма зарбасини Потапов қайтарди.

72. Зарба! Усмонов тепган тўпни Потапов иккинчи уринишда эгаллади.

69. Зарба! Иличнинг яна бир уриниши ноаниқ кўриниш олди.

66. “Сурхон”да ўзгариш.

64. "Сурхон"да иккинчи мажбурий ўзгариш бўлади: иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Беҳруз Каримов ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Шундан сўнг бешта алмаштиришдан фойдаланиб бўлган термизликларда бошқа имконият қолмайди.

64. Зарба! Мирсаидовнинг узатасидан сўнг Жиянов бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

61. "Сурхон"нинг стандартдан узатмасини Жгереная бартараф этди.

57. “Навбаҳор”да уч ўзгариш.

56. "Навбаҳор"да қулай ўта имконият юзага келганди, сўнгги лаҳзада Шукуруллаев ишончли ҳаракат қилди. Бундан ташқари, ўйиндан ташқари ҳолат ҳам қайд этилибди.

55. Зарба! Илич томонидан рақиб жарима майдони яқинидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

53. Фрайдейнинг чап қанотдан узатмасини Чинеду бош билан рақиб дарвозасига тўғрилашга уринди, аниқлик етишмади.

51. Рўзиев рақиб футболчисига нисбатан қалтис ўйин намойиш этди.

49. Шербўтаев ҳакамни нишонга олди ва уни тўп билан йиқитди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. “Сурхон”да биратўла уч ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+4. Юсупов Адҳамзодадан тўпни қабул қилишда қийинликка дуч келди, оқибатда тўп “Навбаҳор”дан майдонни тарк этди.

45+3. Мажбурий ўзгариш. Мерганов ўйинни давом эттира олмайди. Потапов майдонга тушди.

1000128416.jpg

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

45. Мерганов рақиб ҳужумини қайтаришда рақиб билан тўқнашиб кетди. Кати сариқ карточка билан жазоланди.

43. Жияновнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасига Неъматхонов тўсқинлик қилди.

41. Зарба! Ходжаниязов "Навбаҳор"нинг кетма-кет икки зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди.

35. Зарба! Ходжаниязовнинг хатоасидан сўнг Жиянов қулай вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.

31. Чап қанотдан "Сурхон" жарима майдонига оширилган узатма хавфли тус олди, аммо Жияновга зарба бериш имкони берилмади.

29. Жияновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

26. ГОЛ! Алекс Фернандес ҳисобни очди! Комбинацион ҳжум натижасида Мирсаидовнинг жарима майдонига узатмасини бразилиялик футболчи тўхтатмасдан дарвоза тўрига жойлади!

1000128315.jpg

24. Турсуновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У Илич билан тўқнашиб кетди.

19. Жиянов рақиб жарима майдонида дарвозабон билан бирга-бир вазиятда уни алдашга уринди, Мерганов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17. Кати ҳужумда фол ишлатди.

12. Зарба! Фрайдейнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Юсупов қийинчилик билан қайтарди.

11. Жияновнинг ўнг қанотдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди

8. Қодиров ҳужумда Юсуповга нисбатан фол ишлатди.

5. Зарба! Меҳмонларнинг бурчак узатмаси Ходжаниязовнинг зарбаси билан якунланди, бироз ноаниқ.

2. Зарба! Абдуҳамидовнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

1. Меҳмонлар чап қанотдан жарима майдонига узатма амалга оширди, Юсупов ўз ўрнида.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. “Навбаҳор” кўк, “Сурхон” сариқ либосларда ҳаракат қилади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia