

Хабарингиз бор, ОЧЛ ўйинлари вақтида фотомухбирлар ва телевизион ходимлар турли рангдаги жилеткалардан фойдаланишади. Бир неча йил олдин ПФЛ ҳам шу ишга қўл урганди. Бу йил бу нарса яна йўлга қўйилди. Энди олий лига ва кубок баҳслари вақтида фотомухбирлар ва операторлар махсус рангдаги нимчлардан фойдаланишади. ПФЛ бу нимчаларни ҳар бир клубга тарқатиши ва шу орқали вилоятлардаги стадионларда ҳам шундай иш йўлга қўйилиши кўзда тутилган.





