Ўзбекистон 1 апрель куни ЖЧдаги сўнгги гуруҳдошини билиб олади

Sherzod Nurmatov
27 мар 2026, 10:45
ЖЧ-2026 қитъалараро плей-офф баҳслари қизғин паллага кирди.

Хусусан, Мексика мезбонлигидаги ярим финал баҳсларида Ямайка Янги Каледонияни қийинчилик билан мағлуб этди (1:0), Боливия эса Суринамдан устун келди (2:1).

ЖЧ-2026 қитъалараро плей-офф босқичи

Ярим финал

Янги Каледония – Ямайка 0:1

Гол: Кадамартери 18’

1.jpg

Боливия – Суринам 2:1

Голлар: Паниагуа 72’, Мигелито 79’ – Ван Гелдерен 48’

2.jpg

Энди ЖЧ йўлидаги финалда Ямайка Конго ДР билан тўқнаш келади, Боливия эса Ироққа қарши майдонга тушади. Учрашувлар 31 мартдан 1 апрелга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

Конго ДР – Ямайка учрашуви ғолиби мундиаль "K" гуруҳидан жой олади ва Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон билан ўйнайди. Ироқ – Боливия баҳси ғолиби эса "I" гуруҳида Норвегия, Франция ва Сенегал билан баҳс юритади.

Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Финал турнирида биринчи марта 48 та жамоа иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›