Пети Жакани танқид қилди

Mirjalol Normatov
24 окт 2019
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Эммануэль Пети "канонирлар" ярим ҳимоячиси Гранит Жакани танқид қилди.

"Тушунмайман, у қандай қилиб сардор бўла олади! Патрик Виейра ҳам ўзини шундай тута олишини тасаввур қила оласизми? У барча жамоадошларини исталганча сўкарди. Жакада эса ҳеч қандай ҳиссиётлар йўқ. "Арсенал" ўз мухлисларини қадрламайди", - деди Пети.

27 ёшли Жака ушбу мавсум олдидан жамоа сардори сифатида тайинланганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express