Петер Шмейхель: "МЮ ўртамиёна жамоага айланди"

"Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони Петер Шмейхель бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг иши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Мен Олени тушуниб турибман. У ҳозир қийин ҳолатда. У имкон қадар ўз ишини бажармоқда. Тўғрисини айтганда, ҳозир жамоа ўртамиёналар қаторида. Мени ўйинчиларнинг даражаси ташвишга солмоқда – улар етарлича юқори даражали эмас", – дейди Петер Шмейхель. 


Манба: express.co.uk