

33 ёшли футболчи 30 кунлик дисквалификация туфайли ўз терма жамоасига плей-офф баҳсларида ёрдам бера олмаган эди. Футболчи қонида допинг топилгани учун у ФИФА томонидан шартли муддатга четлатилган эди, 8 декабрь куни эса ташкилот уни бир йилга футболдан дисквалификация қилди.
ФИФА баёнотига кўра, Герреронинг 1 йиллик дисквалификацияси 2017 йилнинг 3 ноябридан кучга кирган деб ҳисобланади. Шундай қилиб, у миллий чемпионат ўйинларида, халқаро баҳсларда ва ўртоқлик учрашувларида майдонга туша олмайди.
Хосе Паоло Герреро Перу терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У миллий жамоа сафида 32та гол уришга муваффақ бўлган.



