Перу газетаси мамлакат терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққани муносабати билан сарлавҳани русчада тақдим этди (ФОТО)
17 ноя 2017 14:33
Янгиликлар
Перу газетаси мамлакат терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққани муносабати билан сарлавҳани русчада тақдим этди (ФОТО)
Перунинг Peru21 нашри миллий терма жамоа 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиққани учун, газетанинг муқовасига русча сарлавҳа қўйди.
Газета муқовасига қуйидаги гаплар ёзилган эди: "Мы едем в Россию" (биз Россияга борамиз) ва "Возвращаемся на чемпионат мира 36 лет спустя" (36 йил ўтиб жаҳон чемпионатига қайтамиз).
Перу терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ЖЧ-2018 плей-офф баҳсларида икки учрашув натижасига кўра ғалабага эришди. Перуликлар мундиалнинг сўнгги иштирокчисига айланишди.

championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар