

"Лаутарони трансфер қилишнинг бир осон йўли бор: товон пули тўлаб уни олиб кетаверинг. Буни барча яхши билади, яширадиган ҳеч нима қолмади.
Лекин ҳозирда ҳеч ким билан трансфер борасида гаплашмаяпмиз. Лаутаро ўзимизга ҳам керак, унинг клуб билан 3 йиллик шартномаси бор.
Клуб ҳам муҳим футболчиларни сотиб юборгиси келмаяпти. Уларни сақлаб қолишни режалаштирганмиз.
"Барселона" билан муносабатларимиз жуда яхши. Улар ҳам бизнинг мақсадларимизни тушунишади", - деди Аузилио.
Қайд этиш керак, аргентиналикнинг товон пули 111 млн еврони ташкил қилади.



