Перес Роналдунинг ўзини тутишидан чарчади ва Зидан ёрдамида Криштианунинг жойини кўрсатиб қўймоқчи
16 янв 2016 10:19
Янгиликлар
Перес Роналдунинг ўзини тутишидан чарчади ва Зидан ёрдамида Криштианунинг жойини кўрсатиб қўймоқчи
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва клуб президенти Флорентино Перес ўртасидаги муносабатлар анча чигаллашган.
Маълумотларга кўра, Перес Португалия терма жамоаси футболчисининг ўзини тутишидан норози.
Криштиану жамоадан ҳайдалган Карло Анчелоттини қўллаб-қувватлаганидан сўнг улар орасидаги муносабат ёмонлашган. Кейинроқ Роналду бир неча бора "Қироллик клуби"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтган. Бундан ташқари, португалиялик "Қироллик клуби" собиқ мураббийи Рафаэль Бенитес билан чиқишиб кета олмаган. Бунинг устига, Пересга Роналдунинг Марокашда Бадр Хари билан кўришиб туриши ҳам ёқмади. Клуб президенти Зинедин Зидан ёрдамида Криштиану Роналдуга ўз жойини кўрсатиб қўймоқчи. Перес Зидандан Роналдуга тўғри йўлни кўрсатишини истайди.
Фикрлар