Перес "Реал"га янги футболчилар харид қилиш учун қишда 300 млн. евро сарфлаши мумкин
19 янв 2016 12:12
Янгиликлар
Перес "Реал"га янги футболчилар харид қилиш учун қишда 300 млн. евро сарфлаши мумкин
"Реал" президенти Флорентино Перес қишки трансфер ойнасида янги футболчилар харид қилиш учун 300 млн. евро сарфлаши мумкин.
Маълумотларга кўра, Перес ФИФАнинг санкциялари туфайли ушбу қарорга келган. Клуб президенти "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскига кўз тикмоқда. Бундан ташқари, у мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Марио Гётце, унинг жамоадоши Давид Алаба ва ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванини ҳам харид қилиш ниятида.
Олдинроқ ФИФА "Реал" ва "Атлетико"га нисбатан санкциялар қўллаган эди.
Фикрлар