Перес "Реал Сосьедад"га қарши баҳсгача Бенитесни ҳайдамайди
24 дек 2015 16:37
Янгиликлар
Перес "Реал Сосьедад"га қарши баҳсгача Бенитесни ҳайдамайди
"Реал" бош мураббийи "Реал Сосьедад"га қарши Испания чемпионатининг 17-тур учрашувигача истеъфога чиқарилмайди.
"Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес вазият оғир эканлигини ва жуда кескин қарор чиқаришнинг вақти эмаслигини тушунади. "Қаймоқранглилар" раҳбари жамоани кейинги ўйинга тайёрлаш учун Бенитесга 7 кун берди. Ҳозир Бенитеснинг тақдири ҳар бир кейинги ўйинга боғлиқ.
Олдинроқ ОАВда Бенитес тез кунда ҳайдалиб, унинг ўрнини Жозе Моуриньо эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Фикрлар