Перес Неймарни харид қилмоқчи
30 ноя 2015 16:10
Янгиликлар
Перес Неймарни харид қилмоқчи
"Реал" президенти Флорентино Перес "Барселона" ҳужумчиси Неймарни харид қилиш фикридан воз кечгани йўқ.
Маълумотларга кўра, хатто Неймар Каталония клуби билан шартномани узайтириши ҳам "Қироллик клуби" раҳбарини тўхтатиб қолмаяпти. Перес бразилияликка жуда катта миқдордаги маош тўлаш билан уни ўз клубига жалб этмоқчи. Агар Неймар "Барселона" билан шартномасини узайтирса, йилига 15 млн. евро ишлаб топади, унинг бадали пули эса 1 млрд. еврога кўтарилади.. Перес эса футболчига 15 млн. евродан кўпроқ таклиф қилиш ниятида.
Фикрлар