Перес: "Касильясни "Реал"дан кетишга мажбур қилмаганман"
10 сен 2015 10:45
Янгиликлар
Перес: "Касильясни "Реал"дан кетишга мажбур қилмаганман"
"Реал" президенти Флорентино Переснинг сўзларига кўра, у дарвозабон Икер Касильясни клубни тарк этишга мажбур қилмаган.
"Касильясни "Реал"дан кетишга мажбур қилмаганман. Агар бунда менинг қўлим бўлганида, у "Реал"даги фаолиятини якунлаган бўлар эди. Икер мендан бошқа клубга ўтиш учун ёрдма беришни сўради. Икки ой давомида у катта босим остида бўлди. Биз унинг икки йиллик маошини тўламадик. Қандай қилиб бу футболчига хуштак чалиш мумкин. Доимо Касильясни ҳимоя қилганман, собиқ бош мураббийимиз Жозе Моуриньо эса, Роналду ва Касильяс билан бир хил муносабатда эди. Икер Анчелотти қўл остида захирада қолиб кетди. Бу менга таъсир қилди, аммо аралаша олмас эдим" - дейди Перес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар