Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди
25 апр 2025 17:55
Янгиликлар
Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди
Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" собиқ ҳимоячиси Пепе Испания Кубоги финал учрашувида "қаймоқранглилар" ғалаба қозонишига ишонч билдирмоқда.
Карло Анчелотти шогирдлари ҳал қилувчи ўйинда "Барселона" билан тўқнаш келади. Пепенинг фикрича, мадридликлар кубокни боши узра кўтаради.
"Умид қиламанки, "Реал" ғалаба қозонади. Бироқ буни амалга ошириш жуда қийин бўлади деб ўйлайман. Ўйин учун тахмин? Вальверде ва Рюдигернинг голлари эвазига "Реал"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси", – деди Пепе.
26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси ўтказиладиган финал қизғин ўтишни ваъда қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар