

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уэйн Руни ва Дэнни Мерфи "шаҳарликлар"нинг қувончини "вақтидан олдин" деб аташган эди.
— "Одамлар хоҳлаганча бемаъни гапларни гапириши мумкин. Футболчилар ғалабани нишонлашди, чунки улар рақибнинг даражасини жуда яхши билишарди. Улар агар ғалаба қозонмасак, чемпионлик пойгаси билан хайрлашишимиз мумкинлигини тушуниб туришганди. Биз ҳали ҳам ўйиндамиз, нега энди буни нишонламаслик керак?
Рақибга ва унинг мухлисларига қанчалик ҳурмат бўлмасин, сиз ғалабани истаганча нишонлаш ҳуқуқига эгасиз. Албатта, агар биз ҳафта ўртасида бошқа бир рақибни 3:0 ёки 4:0 ҳисобида ютганимизда, бундай байрам қилмасдик. Лекин ҳамма бу қандай ўйин эканини билиб турганди — бу финал эди! Айниқса биз учун. Балки "Арсенал" учун эмасдир, лекин биз учун бу финал эди ва уни нишонлаш шарт эди", — деди Гвардиола.
Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг "Манчестер Сити" чемпионлик учун курашда муҳим очколарни қўлга киритди ва пешқадам "Арсенал"га яқинлашиб олди.



