Пеп Гвардиола: "Лаутаро Мартинес – ажойиб футболчи"

Sherzod Nurmatov
18 сен 2024
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳақида гапирди.

"У "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин. Албатта, бу совринни "шаҳарликлар"дан кимдир олишини истардим, лекин Лаутаро Мартинес – ажойиб футболчи. Агар сиз "Интер" сардори бўлсангиз, Аргентина терма жамоасида ўйнасангиз, Жаҳон ва Америка Кубоги ғолиби бўлган бўлсангиз, демак, ўзгача ўйинчисиз", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Олтин тўп" учун 30 нафар номзод рўйхати эълон қилинганди. "Интер" сардори ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳам даъвогарлар қаторида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TyC Sports