Пеп Гвардиола: "Астон Вилла" яхшироқ ўйнади. Биз Родрисиз ҳам ғалаба қозонишни ўрганишимиз керак"
07 дек 2023 07:43
Янгиликлар
Пеп Гвардиола: "Астон Вилла" яхшироқ ўйнади. Биз Родрисиз ҳам ғалаба қозонишни ўрганишимиз керак"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Астон Вилла"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
"Астон Вилла" биздан яхшироқ ўйнади. Биринчи бўлимда биз тўп назорати борасида яхши ўйнай олмадик, иккинчисида эса бу бироз яхшиланди ва бизда имкониятлар бўлди. Бироқ вақтида пас ёки тўғри ҳаракатни амалга ошира олмадик.
Рикошетдан сўнг гол ўтказиб юбордик. "Астон Вилла" яхшироқ бўлганини тан олиб, "Лутон" билан баҳсга тайёрланишимиз керак.
Родри - муҳим футболчи. Аммо усиз ҳам ғалаба қозониш йўлини ўрганишимиз керак.
Биз олти очкога ортда қолмоқдамиз. Етакчи бўлишни истаймиз, аммо уч маротаба дуранг ўйнадик ва бугун мағлуб бўлдик.
Рақиб кучли бўлган пайт тан олишни билиш керак", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар