

"Манчестер Сити" ёзда "Арсенал"га ўз ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлингни "канонирлар" аъзоси Алексис Санчеснинг ўрнига таклиф қилганди.
Аммо "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола футболчини қўйиб юбормоқчи эмаслигини маълум қилди.
"Арсенал" Раҳимни қўлга киритмоқчи бўлганди. Аммо бунинг имкони йўқ дедим. Имконият йўқ. Бир фоиз ҳам имконият йўқ. Раҳимга жуда ҳам ишонаман", — дейди Гвардиола.




