Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди
24 окт 17:22
Янгиликлар
Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 9-туридан ўрин олган "Астон Вилла" билан учрашув олдидан ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталди.
"У қайтишга яқин, бироқ ҳали тўлиқ тайёр эмас. Унда танасининг хавфлироқ қисмида жароҳат бор эди...", – деди Гвардиола.

Ҳусанов АПЛнинг 5-тури доирасидаги "Арсенал" – "Манчестер Сити" (1:1) баҳсида жароҳат орттириб олган ва терма жамоанинг охирги йиғинида қатнашмаган эди.
Аввалроқ "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга сургани маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" АПЛ 9-турида сафарда "Астон Вилла" билан баҳс олиб боради. Учрашув 26 октябрь куни 19:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар