Пеп: "АПЛда 6та совриндан 5тасини ютган бўлсак, ҳаммадан 10 очкога ўтиб кетишимиз керак дегани эмас"

Aslanov Jasurbek
1 апр 2024
Пеп Гвардиола АПЛнинг 30-турида бўлиб ўтган "Манчестер Сити" - "Арсенал" ўйини (0:0) ҳақида фикр билдирди.

"Жамоамни танидим, улар билан фахрланаман. "Арсенал" орқага ётиб олди. Чекланган ҳудудда узатмалар амалга ошириш қийин эди.

Улар жуда яхши ҳимояланишди, кўпчилик бўлиб Эрлингни ёпиб қўйишди. Сабр қилиб, тирқиш излашга тўғри келди.

Бузиб бўлмас ҳимояни ёриб ўтиш учун кимнидир ўлдиришимиз керакмиди?

Биз ҳудди ҳар йили 7:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгандек талаблар қўйяпсиз. АПЛда 6та совриндан 5тасини ютган бўлсак, ҳаммадан 10 очкога ўтиб кетишимиз керак дегани эмас" - дейди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail