«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Андижон»га ўтишга яқин

Khoja
10 дек 2024, 07:59
Келаси мавсум ОЧЛ 2 мусобақасида иштирок этадиган «Андижон» таркибни кучайтиришда давом этмоқчи.

Андижонликлар «Пахтакор» футболчиси Достонбек Ҳамдамов билан келишувга эришишга яқин. Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Андижон» жамоаси Дониёр Абдуманнопов ва Валижон Раҳимов билан шартнома тузганини эълон қилганди.

Маълумот учун, Ҳамдамов якунланган мавсумда Суперлига баҳсларида 24 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 6 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia