

Қизиғи шундаки, "Пахтакор" Наманганда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, кейинги иккита беллашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди. Шота Арвеладзе жамоаси аввалига Тошкентда "Қўқон-1912"ни Тошкентда ва ўтган турда "Бухоро"ни Бухорода 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Навбаҳор"да эса аксинча, жамоа ўз майдонида "Пахтакор" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, кейинги иккита баҳсни бир хил 0:2 ҳисобида бой берди. Илҳом Мўминжонов шогирдлари дастлаб Тошкентда "Локомотив"га, кейин эса Қўқонда "Қўқон-1912"га ютқазиб қўйишди.
Навбатдаги турни иккала жамоа ҳам ўз майдонида ўтказади. "Пахтакор" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб борса, "Навбаҳор" Наманганда "Бухоро"ни қабул қилади.



