UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  5 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  17 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  6 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  3 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9

"Пахтакор": Тарбияланувчиларимиз халқаро турнирларда иштирок этишади Янгиликлар

"Пахтакор": Тарбияланувчиларимиз халқаро турнирларда иштирок этишади

Теглар :  Пахтакор
Яқинлашиб келаётган кунларда "Пахтакор" академиясининг 3 ёш тоифасидаги тарбияланувчилари халқаро мусобақаларда қатнашишади.

Дилшод Нуралиев бошқараётган 2002 йил тарбияланувчилари 25 мартдан 1 апрелга қадар Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган спорт устаси ва 1960 йилги Европа чемпиони Валентин Бубукин хотирасига бағишланган турнирда иштирок этади.

25-30 март кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 2003 йилда таваллуд топган ёшларимиз давлат арбоби Нурлан Каппаров хотирасига ўтказиладиган мусобақада кучларини синаб кўришади. Дмитрий Ан шогирдлари турнирда "Қайрат", "Жасқиран", "Зенит", Туркманистон, Тожикистон, Хитой ва Қирғизистон вакиллари билан беллашади.

Станислав Кудряшов бошқараётган 2001 йил жамоаси 3-8 апрель кунлари Краснодарда Сергей Вахрушев хотира турнирида қатнашади. Мусобақада "Краснодар", "Чертаново", "Рубин", БАТЭ, "Локомотив", "Септембри" София ва "Галатасарой" жамоалари тарбияланувчилари иштирок этишлари ҳам мўлжалланган.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика