UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Боруссия" Холандни сотмайди  0 18:22Грузия чемпионатида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи "Сурхон" билан шартнома имзолади  1 18:01"Арсенал" ёзда Эдегор билан шартнома имзолаши мумкин  1 17:38Бускетс, Альба ва Брэйтуэйт "Барса" ихтиёрига келишди, Месси ва Агуэро эса ҳали йўқ  0 17:16"Бавария" ва "Боруссия" Кьеза учун даъвогарлик қилишмоқда  0 16:55Карикатура: Мбаппенинг орзуси барибир "Реал"!  7 16:51Николо Скира: Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга яқин  37 16:28"Реал" ҳимоячиси Алаба коронавирусга чалинди  1 16:19"Сити" собиқ футболчиси Варан ҳақида: "У ван Дейк ёки Диашдек бўлишига ишончим комил эмас"  9 16:08"Насаф"га фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи келмоқда"  75 16:05Ёзги келди-кетдилар ёхуд энг кўп ўзгариш қайси жамоада?  5 16:04"Вильярреал" Альбиоль билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  0 15:47Сречко Катанецга нима сабабдан беш ой маош тўланмагани маълум бўлди  10 15:40Жо Харт "Селтик" ўйинчисига айланиши мумкин  0 15:16Football Italia: "Рома" Элдор Шомуродов борасида "Женоа"га таклиф билан чиқди, аммо...  35

"Пахтакор" стадионига мухлислар ташрифини оширган сабаб қайси? Янгиликлар

"Пахтакор" стадионига мухлислар ташрифини оширган сабаб қайси?

"Пахтакор" охирги йилларда Ўзбекистон чемпионатининг гигантига айланган бўлса-да, пандемиядан кейин клуб ўйинларига ташриф буюраётган мухлислар сони кескин камайиб кетди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг март ойида карантин ҳолати эълон қилингунига қадар Суперлиганинг дастлабки 3 та тур ўйинлари ўтказилган эди. Ўша баҳсларда "шерлар"нинг уй учрашувларига ўртача ҳисобда 10 мингга яқин мухлис ташриф буюрган. 

Жорий мавсум доирасидаги дастлабки 3 ўйинда "Пахтакор" марказий стадионига ташриф буюрганлар сони эса 3 349 нафарни ташкил қилди ("Машъал" билан ўйинда (2-тур) → 1679, "Металлург" (4-тур) → 413, "Қўқон-1912" (8-тур) →1257). Яъни, ҳар ўйинга ўртача 1 116 мухлис. Бу Суперлига иштирокчилари орасида энг ёмон натижа бўлиб турганди. Токи...

... токи 10-турга қадар. "Пахтакор" 19 июнь куни Жиззахнинг "Сўғдиёна"сини қабул қилди. Мазкур ўйинни 10 560 нафар футбол ишқибози бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб борди ва тур рекорди қайд этилди. Маълумот учун, бу олдинги 3 та ўйиндаги умумий кўрсаткичдан 3 баробарга кўпроқ. 

Пахтакор

Суперлига. 10-тур

19/06/2021, 20:00

0
:
0
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
25'  Шерзод Темиров
27'  Фаррух Сайфиев
45'  Аброр Исмоилов
69'  Ҳумоюнмирзо Иминов (Шароф Муҳитдинов)
69'  Шерзод Темиров (Пўлатхўжа Холдорхонов)
79'  Азизбек Турғунбоев (Иброҳимҳалил Йўлдошев)
83'  Диёр Холматов (Аббосбек Файзуллаев)
83'  Анзур Исмоилов (Егор Кримец)
16'  Жавоҳир Қаҳрамонов
17'  Элёр Орифов
45'  Жамшид Болтабоев
46'  Искандар Шайкулов (Даниэл Насриддинов)
46'  Элёр Орифов (Шаҳбоз Жўрабеков)
61'  Жасур Ҳасанов О (Эргаш Исмоилов)
65'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Арсланмират Аманов)
73'  Шохруз Норхонов (Баҳодир Насимов)
90'  Милан Митрович

Факт: "Пахтакор" стадионига сўнгги бор 10 мингдан ортиқ мухлис 2020 йилнинг 27 февралида келган эди. Ўшанда "шерлар" "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб қилган.

Мухлислар ташрифи бўйича олдинги турларда "Навбаҳор" жамоаси етакчи бўлиб келаётган эди. 10-турда эса Намангандаги ўйингоҳга "Пахтакор"га нисбатан 2 баробар камроқ мухлис ташриф буюрди (5 100).

Факт: Сўнгги бор бундай ҳолат 2019 йилнинг 1 октябрида содир бўлган. Энг қизиғи, ўшанда ҳам "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қабул қилган ва ўйинни 10 270 киши бевосита стадионнинг ўзидан кузатганди. Ўша куни "Навбаҳор" 5 332 нафар мухлис гувоҳлигида "Динамо"ни қабул қилган.

"Пахтакор" марказий стадионига мухлислар ташрифининг кескин ошишига нима сабаб бўлди?

Буни бир нечта сабаб билан изоҳлаш мумкин. 

1. ЎзПФЛ барча ўйинлар стартини 20:00 га кўчирди. Бу нафақат ўйинчиларга футбол ўйнаш учун, балки мухлисларга томоша қилиш учун ҳам қулай вақт. 

Қўшимча қиламиз, шунга мос равишда жамоат транспортларининг қатнови ҳам қулайлаштирилса, футбол мухлслари учун айни муддао бўларди. 20:00 да старт оладиган футбол матчи 22:00 лар атрофида якунланади. Хабарингиз бор, пойтахтда бунақа вақтда автобуслар ҳаракати деярли  тўхтайди. Вилоятлардаги ҳолатнику тасаввур қилиб олаверинг.

2. "SFI Management Group" компанияси "Пахтакор" клубининг 80 фоиз акциясидан воз кечгач, бу акциялар Тошкент шаҳар ҳокимиятига қайтди. Ҳокимият "Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин кичик консерт дастурини ташкил қилди ва танаффусда мухлислар учун ютуқли совғалар ўйналди. Бу ҳам ишқибозлар эътиборини тортадиган жиҳатлардан бири ҳисобланади.

3. Марказий ўйин. Иккала клуб 10-турга қадар мусобақа жадвалида 1 ва 2-ўринларни бўлишиб турганди. Ўзбекистон чемпионатининг етакчилари тўқнашгани учун ҳам ўйинга нисбатан мухлисларнинг қизиқиши ортган бўлиши мумкин.

4. Жиззахлик мухлисларнинг салмоғи. "Пахтакор" олдинги турларда Муборак ёки Қўқон жамоаларини қабул қилган бўлса, бу гал нисбатан яқинроқдаги Жиззах клуби билан тўқнашди. Бу ўз-ўзидан меҳмон жамоа мухлислари рақамларни кўтариб юборди, деган хулосани ҳам ўртага ташлайди.

P.s. Лекин, бунга қўшилмаймиз. Стадионга келганлар "Сўғдиёна" мухлислари жойлашган сектор тўлмаганига гувоҳ бўлишди.

5. Футбол соғинчи. ФИФА кунлари сабаб Суперлигада 1 ойлик танаффус юзага келди. Табиийки, ишқибозлар футболни соғинишган ва рақамларнинг ўзишига бу ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлиши мумкин.

6. "Мажбурий-ихтиёрий" ташриф. Ўйиндан кейин мухлисларнинг асосий қисмини ҳокимият ва шаҳар ҳокимига алоқадор бўлган бошқа корхоналар ходимлари ташкил қилгани ҳақида гапирганлар ҳам топилди. Аммо, ҳозирча ҳеч қайси корхона ходимларининг эътирозлари ҳақида эшитмадик.

Хуллас, "Пахтакор"нинг уй учрашувини кузатиш учун катта танаффусдан кейин яна 10 минг нафар мухлис келди. Бу кўзни қувонтирадиган ҳолат, албатта. Юқорида мухлислар оқимининг ўсишига таъсир кўрсатган эҳтимолий омиллар ҳақида шахсий қарашларимизни келтирдик. Қадрли мухлис, сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?

Ф. Рўзиев

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +20   

Фикрлар

+19   
21 июн 19:59:10
Latta
Шу футболда мано колмади МТЖдан кегин
+18   
21 июн 19:14:43
Seoul
ОЛАМШУМУЛ ЯНГИЛИК БУЛИБДИКУ СИЗ ЖУРНАЛИСТЛАРГА ХАМ БАЙРАМ БУЛИБДИДА
+16   
21 июн 18:50:11
ФАН*
Бунинг асосий сабаби стадионга кириш текинлиги, + лотерия ва текин уйюштирилган концерт томошалари ҳам бўлиши мумкин.
Иккинчи кругдан бошлаб вилоятларда ҳам мухлислар ташрифи кескин ортишини кутишимиз мумкин, чунки бу пайтга келиб такрорий экинлар экиш ишлари ниҳоясига етган бўлади, айни дамда эса ерларни сомон прессларлардан тозалаш ва экиш ишлари айни авжига чиққан пайт(айниқса Водийда), ҳар бир кун ва ҳар бир соат ғаниматлигини ҳам унутмаслигимиз керак ҳурматли фолбин журналист.
Кўрамиз кейинги бўлажак турларда нима важ топар экансиз.
+15   
21 июн 23:42:22
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Bularda bilet tekin bugani uchun kirishadi undayam stadionni 4 dan 1 qismi zurg'a to'ladi. Agar bizdagidek biletla 15-20 ming buganida paxtakor stadioniga fan klubidagi 5-6 ta odamidan boshqa hech kirmiydi.

Ayrim paxtakorchila o'yin ish vaqtiga to'g'ri keladi (xuddi boshqa viloyatta ish yo'qdek) u bu deyishadi shuni uchun o'yinga kiromiymiz deyishadi. Kinolarga, konsertlarga boshqa joylarga borishga vaqt topishadiyu futbolga keganda ish bahona bularga! Ko'rganmiz o'yin kechgi soat 20:00 larga qo'yilsayam stadionni to'ldirolishmaganini))))
+15   
21 июн 17:55:35
Eldorbek Turaev Fc Nasaf
Белет текинда шунга.
+14   
21 июн 17:54:19
Oybek
Жиззахлик мухлисларни хаммаси хам мехмонларди секторида утирмади
+13   
21 июн 23:48:55
Baxriddin Murodov
10 000ming faxrlaninglar paxtakor fanklub
Fudbolchilar qo‘rqib ketmadimikin uy o‘yinida shuncha muhlis oldida
Viloyatlarga chiqsa hakam akalari aytadi senlarga qanday hisob kerak deb
Eng kamida durrang qilib beraman rozimisizlar deydi
Osiyo o‘yinlarida sherlar keyin mushukcha bo‘lib qaytishadi
Milliy jamoa saviyasi shu kelishilgan o‘yinlar va muhlislar qarg‘ishi oqibatida 0000000000000ga tushib ketdi
+13   
21 июн 18:23:37
France_98
6-жавоб тўғри)))
+13   
21 июн 17:56:55
Qahramon Shokirov
Сабаб жиззах дан мухлис куп эди жиззахли мухлислар сектор тулмаган бахона эмас биззлар хам уширда Эдик жиззах дан Богдан мухлислар хамма сектором бор эди
+13   
21 июн 17:46:46
Kodirkulov Davronbek
Keyingi turlarni kuzatish kerak
O‘yinda ko‘rindi Jizzax deb baqirganlarni ovozi ancha ko‘p eshitildi tvda
+12   
21 июн 18:33:57
Mahdi Sharifzoda
JOKER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Менимча тўғри фикр, мухлисларни кўп ёки кам тушиши рақибни савиясига хом боғлиқ !!!
Гап ракибда эмас, Осиё чемпионлар лигаси уйинлари булганида хам стадион тулмасди
+11   
21 июн 19:22:42
ФАН*
Arsenal $$$ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шахарди кок марказида сомон пресслаши кетябди коил
Вилоят жамоалари стадионларига ташриф буюрувчи мухлисларнинг 60-65% туманлардан келишлари ҳаммага маълумку, кейинги бўлажак турларда бунга ўзингиз ҳам гувоҳи бўласиз ва СА сайтида ҳам ҳозиргига нисбатан анча жонланиш содир бўлишини ҳам сезишимиз мумкин бўлади.
+11   
21 июн 18:50:08
Farobiddin Ochilov
1 чи сабаб 70 % мухлислар Жиззахлик эди, иккинчиси, стадионга кириш бепул эди. Булди. Лекин Сугдиёна 8 та химоячи билан уйнадими узиям
+11   
21 июн 17:47:06
bobir1984
Muhlis kirsa kiribdi endi har nersadan igvo ahtarmili kirgan busan bundan keyin yana kopaysin barakasini bersin majburiymi majburiymasmi u nersa yolgiz Allohga ayon omadini bersin odamlar ham dam olishi ham kere Olga Nasaf
+10   
21 июн 19:08:18
ФАН*
Paxtakor.Real.MYU. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Negadir Navbahor muxlislari jim shunaqa kunlar xam kelarkanda Olga Paxtakor
Севимли жамоангиз иштирокидаги учрашувларда доим стадион мухлисларга тўлиб тошишини тилайман.
Навбаҳор иштирокида учрашувлар ҳам текин бўлса стадион ҳозирги ҳолатидан икки баробар кенгайтирилса ҳам торлик қилиб қолиши мумкин.
Маълумот учун ҳозирги кунда Навбаҳор стадионига кириш чиптаси 20 000 сўм қилиб белгиланган ва ҳар бир чипта бирма-бир турникетдан ўтказилади, битта чиптадан манёвр қилиб икки мартта фойдаланишга ҳеч қандай имконият қолдирилмаган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика