UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда? Янгиликлар

Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" эҳтиёт бўлсин.

Ўзбекистон кубоги нимчорак финали доирасидаги ўйинлар давом эттирилмоқда.

Бунга қадар 8 та учрашувнинг 6 таси ортда қолди. 2 июль куни сўнгги икки чорак финалчи маълум бўлади.

Бу йилги мусобақада фаворит деб ҳисобланган жамоалар муддатдан аввал кубок учун курашда чиқиши билан ёдда қолмоқда.

Кубокнинг амалдаги соҳиби "Андижон" клуби гуруҳ босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди. "Лочин"дан учралган мағлубиятдан кейин ҳаттоки "Андижон" устози Александр Хомяков истеъфога чиқарилди.

"Бургутлар" билан бир гуруҳда бўлган Термизнинг "Сурхон" клуби ҳам "Лочин"га ютқазиб қўйди ва кейинги босқичга чиқа олмади. Ёдингизда бўлса ўтган йил "Сурхон" кубок ярим финалига қадар етиб борган ва пенальтилар сериясидагина "Андижон"га ютқазиб қўйганди.




Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" эса "Пахтакор" ва ОКМК жой олган "ўлим гуруҳи"дан чиқа олмади. Шу тариқа, Қарши клуби кетма-кет иккинчи йил гуруҳда қолиб кетди.

Нимчорак финалда энг кучли таркибга эга бўлган "Нефтчи" ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" клубига сенсацион тарзда ютқазиб қўйди ва кетма-кет 8-мавсум чорак финалга чиқа олмади.

2018 йилги мамлакат кубоги соҳиби Олмалиқнинг ОКМК клуби кеча ўз стадионида "Бухоро"га қарши майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қизиғи айнан "Бухоро" Қосимов шогирдларини ўтган йил гуруҳ босқичида қолиб кетишларига сабаб бўлганди.




Олдинда нимчорак финалнинг яна иккита учрашуви бор: "Пахтакор" - "Олимпик MobiUZ" ва "Хоразм" - "Навбаҳор".

Хўш, сизнингча ўйинларда қайси клублар фаворит?

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика