UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  29 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  6 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  9 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10

"Навбаҳор" катта қадамни ташлади. "Пахтакор"да умид уйғонди. 3-турдан сўнг гуруҳлардаги вазият +жадвал Янгиликлар

"Навбаҳор" катта қадамни ташлади. "Пахтакор"да умид уйғонди. 3-турдан сўнг гуруҳлардаги вазият +жадвал

ОЧЛ гуруҳ босқичи учинчи турида Ўзбекистон номидан қатнашаётган 4та клубимиз турли натижаларни қайд этди.

ОКМК мағлубиятга учраб гуруҳдан чиқиш имкониятини деярли қўлдан бой берган бўлса, "Навбаҳор" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. "Насаф"да аламли мағлубият. "Пахтакор" эса учинчи турга келиб илк уч очкосини ишлади. Хўш, гуруҳларда вазият ўзгардими?


"А" гуруҳидаги ҳолат 

"Пахтакор" мусобақадаги дастлабки икки турдан сўнг гуруҳда охирги ўринни эгаллаб турганди. "Аҳал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Гуруҳдаги нариги ўйинда "Ал Айн" "Ал Файҳа"ни таслим қилди. Эндиликда 3та жамоада бир хил 3 очкодан мавжуд. Очколар тенг келган вазиятда жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати асосий планга чиқади. 

1. "Пахтакор". 3-2

2. "Ал Файҳа". 2-1

3. "Аҳал". 1-3

"Пахтакор" 20 йил аввал бўлгани каби ОЧЛ доирасида Туркманистон жамоасидан осонликча устун келди. 2003 йил Тачмурод Агамуродов бошчилигидаги "Пахтакор" "Ниса"ни мағлуб этганди (3:0). Жамоа энди 7 ноябрь куни Ашҳабодда "Аҳал" меҳмони бўлади. Ноябрь ойининг 28 санасида Шацких шогирдларини БААда "Ал Айн" имтихони ҳам кутиб турибди. 5 декабрь куни Тошкентда "Ал Файҳа"ни қабул қилади. Гуруҳдан фақат энг яхши 3та иккинчи ўрин эгалари чиқишини эслатиб ўтиш жоиз. 


"B" гуруҳидаги ҳолат

"Насаф" 2та турдан сўнг пешқадам бўлиб турганди. "Шаржа" билан ўйиндаги ғалаба эса етакчиликни мустаҳкамларди. Сафардаги мағлубиятдан сўнг "Шаржа" билан жой алмашди. Шунга қарамай, "аждарлар" айни пайтда энг яхши иккинчи ўринлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 6 ноябрь куни БАА жамоаси Қаршига келади. Умид қиламизки, "Насаф" меҳмондаги мағлубиятга реванш олишни уддасидан чиқади. 

"Аждарлар" БАА клубларига қарши ОЧЛдаги 5 мағлубиятини қабул қилиб олди. Қизиқ ҳолат шуки, буларнинг барчаси Рўзиқул Бердиев даврида юз берган. 

Ўзбек клублари ОЧЛда "Шаржа"ни мағлубиятга учрата олаётгани йўқ. 2021 йил "Пахтакор" "Шаржа" билан икки ўйинда фақат бир очко қўлга киритганди (1:1, 1:4). 


"С" гуруҳидаги ҳолат 

ОКМК гуруҳдан чиқиш имкониятини деярли йўқотди, дея оламиз. Жароҳатлар гирдобида қолган жамоа учун асосий эътибор нуқтаси Ўзбекистон кубоги финали бўлиши табиий. Унгача эса таркибдаги йўқотишлар масаласини ҳал қилиб олиш керак бўлади. Кейинги 3та ўйинда ОКМК 9 очко жамғарган тақдирда ҳам иккинчи ўрин учун имконият бўлмаслиги мумкин. Қолган жамоалар шунчаки қараб турмайди-ку! 

Ўзбекистон клублари ОЧЛда 2016 йилдан буён "Сепахон"ни мағлуб эта олмаяпти. Сўнгги бор "Локомотив" исфахонликлардан устун келганди.

07.07.2022. "Пахтакор" - "Сепахон" 1:3

22.04.2022. "Сепахон" - "Пахтакор" 2:1

23.10.2023. ОКМК - "Сепахон" 1:3

 Ушбу клуб ОЧЛ доирасида мамлакатимизда олтинчи марта майдонга тушди ва иккинчи бор ғалабага эришди. 

"Сепахон" клубининг ОЧЛ доирасида Ўзбекистондаги барча ўйинлари: 

2004 "Нефтчи" - "Сепахон" 1:3

2008 "Бунёдкор" - "Сепахон" 2:0

2009 "Бунёдкор" - "Сепахон" 2:2

2010 "Пахтакор" - "Сепахон" 2:1

2016 "Локомотив" - "Сепахон" 1:0 

2023 ОКМК - "Сепахон" 1:3

"D" гуруҳидаги ҳолат

"Навбаҳор" дадил одимлашда давом этяпти. "Нассажи Мазандаран" устидан қозонилган ғалабадан сўнг 7 очко билан иккинчи ўринда қолди. Иккинчи ўринлар рейтингида "лочинлар" биринчи бўлиб турибди ва кейинги босқичига чиқиш учун жуда яхши имкониятга эгалар.

"Нассажи Мазандаран" ва "Мумбай Сити" майдонидан ғалаба билан қайтишини тахмин қилсак, гуруҳ ғолиблигини "Ал Ҳилол" билан ўйин ҳал қилади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика