"Пахтакор", "Одил Аҳмедов ФА" ва Тошкент футбол академиялари ҳамкорлигида "Tashkent Cup" халқаро мусобақаси бўлиб ўтади

Nadirkhuja Yuldashev
11 окт 2022
Унда МДҲ давлатларидан, ЦРФ (Брест), "Қайрат" (Олмата), "Дордой" (Бишкек) жамоалари иштирок этадилар. Табиийки, Ўзбекистоннинг энг яхши академиялари, "Насаф", "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Одил Аҳмедов" ҳам мусобақа қатнашчилари.

Ҳудудий академиялардан Андижон ва Тошкент ҳам бош соврин учун кураш олиб боради. "Kelajak Yulduzlari co" томонидан "Пахтакор", Одил Аҳмедов ва  Тошкент футбол академиялари ҳамкорлигида ўтказилинаётган мусобақа, болаларнинг кузги таътилида, ТФА ва "Пахтакор" академияси майдонларида бўлиб ўтади. 

20та жамоа 5тадан гуруҳга бўлинган ҳолда, 1-6 ноябрь кунлари мусобақада баҳс олиб борадилар. 

Жамоаларнинг кучидан келиб чиқиб саватчаларга ажратилган бўлиб, мақсад битта гуруҳда турнирнинг энг кучли клублари жам бўлиб қолмасликни олдини олиш.


1. ЦРФ (Беларус, Брест)

2. Қайрат ФА (Олмата)

3. Қайрат филиал (Олмата)

4. О.Аҳмедов ФА (Тошкент)

5. О.Аҳмедов ФА-2 (Тошкент)

6. Пахтакор (Тошкент)

7. ТФА (Тошкент)

8. Насаф (Қарши)

9. Бунёдкор (Тошкент)

10. БЎСМ-16 (Тошкент)

11. Дўстлик (Тошкент)

12. Андижон ФА (Андижон) 

13. Аҳмадхон (Қўқон)

14. Қайрат Б (Олмата)

15. Жаскиран (Олмата)

16. Жейран (Олмата)

17. ОЗСК (Қараганда)

18. Чиғатой (Тошкент)

19. Дордой (Бишкек)

20. Каганат (Ўш)



Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia