"Пахтакор" - "Насаф" ўйинида совғалар соҳибига айланинг!
16 июн 2017 11:08
Янгиликлар
"Пахтакор" - "Насаф" ўйинида совғалар соҳибига айланинг!
"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида 19 июнь куни бўлиб ўтадиган олий лига 14-тур учрашувида мухлислар ажойиб совғалар ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.
Клубимиз ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. 19 июнь куни олий лига 14-турида жамоамиз "Насаф"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, эсдалик совғалари сифатида 4та "IPhone 7 32 Gb" ва асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.
Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.
Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар