"Пахтакор" мураббийи: "Таркибни кучайтиришга умид қиляпмиз"
30 июн 2018 12:58
Янгиликлар
"Пахтакор" мураббийи: "Таркибни кучайтиришга умид қиляпмиз"
"Пахтакор" футзал жамоаси бош мураббийи Равшан Ражабов биринчи давра якунлари хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи даврани қониқарли баҳолаймиз. Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган, аммо омадсиз тугаган учрашувлар ҳам бўлди. Иккинчи даврада ҳар бир беллашувда ғалаба қозониш учун ўйнаймиз.
Жамоа айни пайтда таътилда. 2 июлдан йиғин бошланади. Эртаси куни тиббий кўрикдан ўтамиз. Йигирма кун давомида Тошкентда жисмоний имкониятларни яхшилаш устида ишлаймиз. Кейин тўп билан машқ қилишга ўтамиз.
Таркибни кучайтиришга умид қиляпмиз. Жамоага фойда ва натижа келтира оладиган ўйинчиларни топишни истаймиз. Ҳужумни кучайтиришимиз зарур, ҳимояда ҳам яна вариантлар лозим. Бир қатор ўйинчиларни кўздан кечиряпмиз ва омадли трансферлар амалга оширишни кўзлаяпмиз", - дейди Равшан Ражабов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар