"Пахтакор" Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси билан шартнома имзолашга яқин

Sherzod Nurmatov
8 июл 2023
"Championat.asia" маълумотларига кўра, Германиянинг "Кайзерслаутерн" ёшлар жамоаси футболчиси Кими Мерк "Пахтакор" таркибини тўлдириши мумкин.

19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Германияда туғилган ва "Кайзерслаутерн" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг отаси – қирғизистонлик, шунинг учун Мерк 2023 йилдан бери Қирғиз Республикаси ёшлар терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Март ойида у U-20 Осиё Кубогида мамлакат терма жамоаси таркибида майдонга тушди.

Шунингдек, Кими U-23 терма жамоасида ҳам ўйнаган ва яқинда Қирғизистон МТЖдан чақирув олди.

Томонлар музокараларнинг якуний босқичида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia