UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Про лига. "ФарДУ" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6

Расмий хабар: "Пахтакор" германиялик футболчи билан шартнома тузди Янгиликлар

Расмий хабар: "Пахтакор" германиялик футболчи билан шартнома тузди

Германиянинг "Кайзерслаутерн" ёшлар жамоаси футболчиси Кими Мерк "Пахтакор" билан шартнома тузди.

19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Германияда туғилган ва "Кайзерслаутерн" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг отаси – қирғизистонлик, шунинг учун Мерк 2023 йилдан бери Қирғиз Республикаси ёшлар терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Март ойида у U-20 Осиё Кубогида мамлакат терма жамоаси таркибида майдонга тушди. Шунингдек, Кими U-23 терма жамоасида ҳам ўйнаган ва яқинда Қирғиз Республикаси миллий терма жамоасидан чақирув олди.

Позициясига кўра, Мерк ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо у ҳужумнинг қанотларида ҳам ўйнай олади. Яқинда у 19 ёшга тўлди. Меркнинг кучли томонлари – тўпга эгалик қилиш, комбинацион футбол ўйнаш ва майдонни кўра олиш. U-20 Осиё Кубогида у Қирғиз Республикаси терма жамоаси етакчиларидан бири бўлди, жамоани бошқарди ва тез-тез ақлли пасларга муаллифлик қилди.

Кими Мерк 2 ҳафта давомида "Пахтакор" билан шуғулланди ва бугун "шерлар" билан кўп йиллик шартномага имзо чекди.



Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда?        

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика