UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  4 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда? Янгиликлар

Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда?

Сизга "Пахтакор"нинг янги футболчиси ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотларни улашамиз.

"Пахтакор" ёзги трансфер кампаниясини давом эттирмоқда. Бу гал амалдаги мамлакат чемпиони Германияда туғилган ва футбол таълимини шу ерда олган ярим ҳимоячи Кими Мерк билан шартнома имзолашга яқин турибди.


Кими Мерк расмий маълумотларга кўра, 40 минг киши истиқомат қилувчи Пирмазенс шаҳрида туғилган. Шаҳар Рейнланд-Пфальц номини олган ҳудудда жойлашган. Шунингдек, машҳур футбол шаҳарлари – Кайзерслаутерн ва Майнц ҳам шу ерда.

Кимининг акаси бор, у ҳам профессионал футбол ўйнайди. Уларнинг отаси Қирғиз Республикасида туғилган, шунинг учун иккала ўғли ҳам Қирғизистон фуқаролигини қабул қилиб, ушбу мамлакат терма жамоаларида ўйнашмоқда. Агар "Пахтакор" Кими билан шартнома имзоласа, у Ўзбекистон чемпионатидаги "5+1" кўринишидаги Осиё мамлакатлари футболчилари лимитини банд қилади. 



Кими Мерк 8 ёшида "Кайзерслаутерн" болалар жамоасидан таклиф олган. Сўнгги бир неча йил давомида "Кайзерслаутерн" U-17 ва U-19 жамоаларида тўп тепган, у ерда "Хоффенхайм", "Майнц", "Фрайбург", "Штутгарт" ва "Бавария" академиялари тарбияланувчиларига қарши ўйнаган. Бундеслиганинг ёшлар биринчилигида (Жанубий/Жануби-Ғарбий ҳудуд) Мерк ўтган мавсумда 13 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

2023 йил март ойида Мерк ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида иштирок этган Қирғизистон U-20 терма жамоасидан чақирув олди. Кими доим асосий таркибда майдонга тушди, Хитойга қарши баҳсда эса голли узатма берди. Қирғиз Республикаси бор-йўғи 1 очко жамғариб, мусобақанинг плей-офф босқичига чиқа олмади.



Позициясига кўра, Мерк ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо у ҳужумнинг қанотларида ҳам ўйнай олади. Яқинда у 19 ёшга тўлди. Меркнинг кучли томонлари – тўпга эгалик қилиш, комбинацион футбол ўйнаш ва майдонни кўра олиш. U-20 Осиё Кубогида у Қирғиз Республикаси терма жамоаси етакчиларидан бири бўлди, жамоани бошқарди ва тез-тез ақлли пасларга муаллифлик қилди.

Кими Осиё Кубоги U-20дан сўнг Қирғизистон U-23 терма жамоасида ўйнади, шундан сўнг ёш бўлишига қарамай (ўша пайтда атиги 18 ёшда эди), мамлакатнинг асосий терма жамоасига жалб этилди.

Баҳорда Кими германиялик футбол блогери freekickerz дастурида суратга тушди ва у ерда жарима зарбаларини тепиш бўйича беллашди. Агар сиз ушбу видеони томоша қилишни истасангиз, сизга автоматик субтитрларни ёқишингизни маслаҳат берамиз.



Европа топ-даражасидаги футбол таълимини олган ёш футболчилар Ўзбекистонга тез-тез келмаслигини инобатга олсак, Меркнинг "Пахтакор" таркибидаги ўйинларини кўриш қизиқ бўлади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика