"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум

Sherzod Nurmatov
21 июл 2025
ЦСКА ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттириши кутилмоқда.

Футболчи ЦСКА ихтиёрини тарк этиб, Туркияга йўл олган. У "Истанбул Башакшеҳир"га 7,5 миллион евро эвазига ўтса, "Пахтакор" бу трансфердан 10 фоиз улуш олади (750 минг евро). Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Аввалроқ Аббос Файзуллаев Элдор Шомуродов билан бир жамоада тўп тепиши ва 11-рақамда ўйнаши маълум қилинган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia