"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"

Alisher Ostonov
3 мар 2026, 22:13
Жорий йилдан эътиборан Про лигада иштирокчилар сони кўпайди.

"Пахтакор" клубининг ёшлардан иборат фарм жамоаси ҳам лига қатнашчилари сафидан жой олди. Жамоани Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши ёшлар мураббийи Бобур Абдураҳмонов бошқармоқда. "Пахтакор-Фарм" мавсумни "ФарДУ"га қарши ўйин билан бошлайди. Бобур Абдураҳмоновга қуръа ва рақиб ҳақида дастлабки таассуротлари билан бўлишди.

"Про лигага тайёргарлик яхши кетмоқда. Қуръа муносиб келди. Биринчи беллашувни "ФарДУ"га қарши ўтказамиз. Жамоамизни 2008-2009 йилда туғилган футболчилар ташкил қилади. Про лигадаги иштирок эса уларнинг ўсишига хизмат қилади. Фикримча, Про лига ўйинлари қизиқарли кечади. Жамоалар сони 14 тани ташкил қилади ва уларнинг аксариятида вазифаси бор. Биз мураббийлар учун ҳам бу яхши мактаб ва тажриба бўлади. Ўз устимизда ишлашимиз, янада кўпроқ ҳаракат қилишимиз лозим",- дейди Бобур Абдураҳмонов.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia