UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  10 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор  5 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  111 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  22 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  21 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2

“Пахтакор”: “Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди” Янгиликлар

“Пахтакор”: “Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди”

Суперлиганинг 14-тури доирасида "Пахтакор" сафарда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, 2:2.

Клуб матбуот хизмати ушбу учрашувнинг баёнотини ўта эмоционал тарзда баён этди.

"Икки жамоага қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқардик

Суперлига 11-тур қолдирилган ўйинида Жиззахда икки жамоага қарши мардонавор курашган "Пахтакор" 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Ўйинни жамоамиз кескин ҳужумлар билан бошлади ва тезкор икки гол урди. Дастлаб Собирхўжаев 16 метрлардан дарвозани ишғол қилган бўлса, 19-дақиқада Банашакнинг узатмасидан сўнг Черан тўпни дарвозага йўллади. Шундан сўнг жамоамиз нафақат мезбонлар, балки яна бир жамоага қарши ўйнашга мажбур бўлди. Вақт ўтиб боргани сари турли майда ҳолатларда ҳакамлар очиқчасига нотўғри ва жамоамизга қарши қарорлар қабул қилишга ўтишди. Бўлим охирида Колакович боши билан тўп киритди. 

52-дақиқада тўп учун рақиб билан курашда Ҳамробеков Саломовнинг устига тушди. Бу ҳолатда у рақибга нисбатан атайин қўполлик қилмади. Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди. Ҳакам эса айнан майдонга қайтиб тушиш чоғида рақибни босиб олган Одилни майдондан четлатди.

Кейинчалик мезбонлар кўп марта футболчиларимизга нисбатан қўполлик ишлатган вазиятларда ҳакамлар буни кўрмай қолишди. Бу даражада яққол ҳолатларни кўрмаган ҳакамларга кўриш қобилиятини яхшилашни маслаҳат берамиз. Бир вазиятда Чераннинг зарбасини ҳимоячи бир уринишда икки марта қўли билан қайтарди, бу жарима белгилашга етарли эмас экан. Черан урган гол бекор қилинган вазиятда эса офсайд қай тариқа қайд этилгани кўпчилик учун қизиқ саволга айланди. Ўйин якунида иккинчи бўлимга етти дақиқа қўшиб берган ҳакам 13-дақиқада (!) дарвозамиз сари пенальти белгилади. Бу вазиятда у Алибоевни қўли билан ўйнаган деб топди. Фикримизча, 13-дақиқада бўлмаса, 39-дақиқада барибир бу пенальти белгиланарди. Худди Қўқондаги ўйинда бўлгани сингари рақиб пенальтидан ҳисобни тенглаштириши билан ўйин вақти бирданига тугаб қолди. Бу ҳолат ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайдиган воқеага айланди. Чунки у барқарор, одатий рўй берадиган ҳолат даражасига етди. Қизил карточка, бекор қилинган гол, пенальти. Қайсидир жамоа ўзига юклатилган вазифани жуда яхши уддалади. "Пахтакор" турли жамоаларга қарши курашишда давом этади. Ўзбек футболининг ривожи қайсидир ҳакамнинг бирор қарорига боғланиб қолмайди деб умид қиламиз", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.


Рейтинг: -41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика