UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  17 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0

"Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди? Янгиликлар

"Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди?

Жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг катта қисмини майдон ташқарисида ўтказиб юборган Егор Кримец 2022 йилнинг аввалида "Навбаҳор"га кўчиб ўтди.

Шундан кейин "Пахтакор" раҳбарияти ва жамоанинг собиқ сардори ўртасида низоли ҳолат юзага келди. Аниқроғи, клубдан 2021 йилги мавсум учун олиши керак бўлган мукофот пулларини ололмаган 30 ёшли ҳимоячи ўз ҳақини ҳуқуқий йўл билан ундиришга ҳаракат қилди. Бунда Кримецнинг манфаатларини "Sila" компанияси юристи Михаил Прокопец ҳимоя қилди (Мазкур ҳуқуқшунос олдинроқ "Навбаҳор" билан рўй берган можарода Канчельскис ва Беленковнинг вакили сифатида қатнашган эди).

Гап тахминан 3 млрд сўм ҳақида кетмоқда. Бу иш Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми бўйича қўмитада бир неча бор кўриб чиқилган. Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" яқинда ҳимоячи билан тинчлик битими имзолашга эришган. Низони ҳал қилиш учун Кримецга қанча маблағ тўлангани ҳозирча маълум эмас.

Ўтган йилнинг 18 июнида эълон қилинган материалда Егор Кримецнинг йиллик маоши 153 млн экани айтилган. Бундан ташқари, унинг шартномасида 4 млрд сўмдан ошиқроқ мукофот пули белгиланган. Бу маблағ ҳомийлар ҳисобидан қопланади (Кримец "шерлар" таркибида Эрен Дердийокдан кейин энг кўп пул тўланадиган футболчи эди).

Маълумот учун, Егор "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилда жамоанинг асосий сардори этиб тайинланган эди. 

мутолаа учун: "Пахтакор" ҳимояси абгор бўлди. Нега? 

Муаллиф :
Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика